Тилшуносликда эвфемизм ҳодисаси талқини (Ҳ.Худойбердиева шеърлари асосида)

##plugins.themes.bootstrap3.article.main##

Юсупова Дилдора Юнус қизи

Abstract

Маънавий камолотга эришишда маданий мерос бўлмиш тилдан ўринли, оқилона ва самарали фойдаланиш, уни чуқур ўрганиш ва ундан баҳраманд бўлиш зарур. Зеро, исталган кишининг ўзи яшаб турган муҳитидаги одамлар билан алоқа-аралашуви, эътиқоди, урф-одатларга риоя этиши, интилишлари, миллий қадриятлари унинг шахс сифатида шаклланишини таъминлайди. Бу жараённинг ҳар бир жиҳати тил билан боғланади ёки тил ҳар қандай вазиятда восита вазифасини бажаради.
Тил тизимларининг турли тавсифларини фақат назарий жиҳатдан аниқлаш кифоя эмас. Лисоний бирликларнинг нутқий воқеланишини мулоқот системаси таркибида ўрганиш инсон омилига эътиборни кучайтиришини инобатга олиб, қуйида ўзбекона нутқий эвфемизмларнинг хусусиятлари ҳақида мулоҳаза юритамиз. Чунки миллий, маданий ўзига хослик ўша халқнинг хулқи, маданияти ва мулоқот жараёнида ўз аксини топади.

##plugins.themes.bootstrap3.article.details##

Section
Articles

References

1. Миртожиев М.М. Ўзбек тили семасиологияси. – Тошкент: Mumtoz so‘z, 2010. – 288 б. https://www.twirpx.com/file/3052388/
2.Гулямова Ш.К. Ўзбек тили эвфемизмларининг гендер хусусиятлари: филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. –Бухоро, 2020. http://213.230.96.51:8090/files/ebooks
3. Дилором Юлдашева (Dilorom YULDASHEVA). Профессиональные фразеология (Professional Phraseology). International conference on academic studies in philology (BICOASP) 26-28 September 2019 Bandırma https://d1wqtxts1xzle7.cloudfront.net/60539392/
4. Шомақсудов А., Расулов И., Қўнғуров P., Рустамов А. Ўзбек тили стилистикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1983. – 248 б. https://www.twirpx.com/file/1070737/
5.Ғайбуллаева Н.И. Ўзбек тилида тиббий эвфемизмлар (тиббий даврий нашр материаллари асосида): Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.– Бухоро, 2019. –50 б. http://library.ziyonet.uz/uzc/book/108708